Линклар

logo-print

Исломобод Кобул билан алоқаларни яхшиламоқчи


Покистон Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший сўзларига кўра, Афғонистон чегарасига яқин ҳудудларда ўтказилган кенг кўламли ҳарбий амалиётлар юқори мартабали толиб қўмондонларини Покистоннинг бошқа ҳудудлари ва Афғонистонга қочишга мажбур қилган.

Маҳмуд Қурайший сўнгги пайтда Покистон ва Афғонистон муносабатларида улкан ўзгаришлар кузатилаётгани ва ҳар иккала давлат ҳукуматлари кўп масалаларга ечим топишда якдил бўлаётганликларини алоҳида таъкидлади.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири Залмай Расул ҳам минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш йўлида ҳар иккала давлат ҳукуматларининг яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Покистон ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирлари хавфсизлик ва ўзаро ишонч масалаларига бағишлаб Истанбулда ўтказилаётган минтақа етакчилари йиғинида иштирок этмоқдалар.


XS
SM
MD
LG