Линклар

Эркин микрофон - Халқ кун сайин саводсизлашмоқда

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дер экан бири Тошкент¸ бири Ню Йоркдан сим қоққан икки ўзбек¸ эркакларни қул¸ аëлларни фоҳишага айлантирган сиëсат учун ҳокиму тўраларни айблайди.


Саводсизлар мамлакатининг эркаклари қул¸ аëллари фоҳишага айланади

Ўзбек миллати ҳақида бундай даҳшатли ташхисга оғиз жуфтлаган Зафарбекнинг ўзи океан ортидаги тош шаҳар Ню Йоркда яшайди.

- Шуни айтмоқчиманки¸ президентми¸ оиласими ким бўлса ҳам Ўзбекистонда қилаëтган ишлари нафақат Ўзбекистоннинг бойликларини ўмариш¸ майли бойлик топилади¸ ишлаб топса бўлади¸ Ўзбекистоннинг йўқотаëтган энг катта нарсаси халқнинг кундан кунга саводсиз бўлиб бораëтгани. Бу нарса жуда катта муаммо. Кеча интернетдан бир янгилик ўқиб қолдим. Ўзбекистонда студентлар сони яна камайтирилди¸ деган. Менимча¸ сизларнинг сайтда ўқидим. Бу нарса нимадан далолат беради? Масалан¸ АҚШ да студентларга кундан-кунга йўлларни очиб беришаяпти. Масалан¸ университет¸ институга борсангиз¸ сизни кутиб олгандан кейин сизга яхши муомала қилади¸ ўқигин¸ шароит яратиб берамиз¸ дейди. Мен ўзим келганман иммигрант бўлиб. Менга АҚШ ўқишим учун ҳар йили институтимга 10 минг доллар тўлайди. Банкларга борсангиз ҳам “Студентмисан? Мана бунақа вариантлар бор. Қаëққа кирмоқчисан? Юридическийгами? Мана бу тестни топшир” дейди. Тестлари осон. Худди 11 синфни битирганларнинг тестлари. Топшир¸ ўқи деган нималари борда. Қўллаб-қувватлайди студентларни ҳар томонлама. Ўзбекистонда бўлаëтган аҳвол¸ кундан кунга студентларни камайтириб бораяпти. Мана мен укамни олсам бўлади. Укам мустақиллик йилида 1991 йилда туғилган. Ҳозир шунақа қийналаяпти. Мен озгина бўлса ҳам совет даврининг ўқишини олганман. Укам ўқимаганлиги сабабли шунақа қийналаяпти. Чунки саводсиз бўлиб қолганда. Мана шу томондан жуда катта нарса ютқазаяпмиз¸ дейди Зафарбек.


Иштихонлик пенсионерлар нафақаси тужжорлар қўлида айланмоқда

дейди ўз нафақа пулини уч ойдан бери ола олмаган самарқандлик 62 яшар Даврон ака.

- Самарқанд вилояти¸ Иштихон райони¸ Одил қишлоғидан. Иштихон райони бўйича 230 минг халқ яшайди. Мен Одил қишлоғида яшайман. Фамилиям Турдонов. Март¸ апрел¸ май ойларининг пенсиялари берилгани йўқ. Мана июннинг ҳам 7 куни ўтди. Бутун пенсионерлар жуда қийналаяпти¸ азият чекаяпти. Ўқитувчилар эса пластик карточкада. Уларга ҳам беш ойдан бери пул йўқ. Умуман аҳвол жуда оғир. Иқтисодий аҳвол оғир. Ҳеч ким сўрамайди. Жуда кўп одамлар Россияга ишга кетиб қолган. Бизлар пенсионерлар ҳеч қаерга бора олмаймиз. Жуда қийин. Аҳвол жуда оғир ҳамма соҳада. Нафақат пенсия ҳаëтнинг ҳамма соҳаси оғирлашиб қолди. Ҳеч ким сўрамай қўйди.

Ҳамма почтанинг началниклари Нексия¸ Матиз минаяпти. Пулларни оборот қилаяпти савдоларга бериб. Енгил машина миниб жуда маза қилиб юрибди. Пулни оборот қилиб икки-уч ойдан кейин беришаяпти. Тадбиркорларга¸ савдогарларга пенсия пулини бериб оборот қилдираяпти. Оборот деганини тушунаяпсизми? Пулни бериб қўяди савдогарларга. Айтайлик¸ улар бир ой 50 миллион пулни айлантиради. 25 миллион фойда кўрадида¸ пул берган почта началникларига 20 миллион бериб қўяди. Пул оборотда айланиб келгандан кейин бизларга пенсия бераяпти. Иштихон районида аҳвол шу. Бемаза¸ халқ душмани бўлган одамларнинг қўлига ҳокимият тегиб қолган. Ҳамма ер хусусий бўлиб кетган. Халқ жуда қийналаяпти. Қўлидан иш келган одам Россияга¸ чет элга ишлашга кетган. Ишсизлик жуда авжида. Туманда иш йўқ. Аҳвол жуда оғир. Мансабдор бойлар маза қилиб яшаяпти. Ҳокимият¸ суд¸ милиция¸ прокуратура зўр яшаяпти лекин. 10-15 фоиз одам яхши яшаяпти. 85 фоиздан 35 фоизи чет элга кетиб қолган. Гастарбайтер дейилади. 50 фоиз одам уйида чойга¸ нонга зор бўлиб яшаб ëтибди. Иштихон районида аҳвол ниҳоятда оғир. Неъматов Шуҳрат деган ҳоким келган. Ўзиям тожик. Ўзбекчани билмайди. Бутун ерни сотаяпти¸ бутун мансабни сотаяпти. Минг марта совет даври¸ ўрис яхши эди ўрис¸ дейди иштихонлик Даврон ака.


Ўғрини қароқчи ураëтган шаҳар

Афанди шаҳарга келиб "Булар нима билан тирикчилик қилади?" деб сўраганида¸ "Улар пешингача сенга ўхшаган қишлоқиларни¸ пешиндан кейин бир-бирини алдаб кун кўради" деб жавоб беришибди. Асли тошкентлик суҳбатдошимиз назарида бировнинг ҳақини еган элнинг бири икки бўлмайди.

- Тошкентда одамларнинг бир-биридан инсофсиз бўлиб кетиши¸ бировнинг ҳақидан қўрқмаслик¸ шу кун бошландими кимдирни кимдир ухлатиб¸ бировнинг ҳақини еб умр кўраяптида ҳозир одамларнинг аксарияти. Чунки бизнеслар юргазганмиз Тошкентда шу ишлар бўлганда. Олдин бировнинг ҳақидан қўрқиб шуни қайтаришни ўйлаган. Кечаси билан ухлай олмай чиққан бўлса¸ қанақадир ҳозир бировнинг ҳақини еб¸ бировларни ухлатиб¸ эшитган бўлсангизлар машина афëраси¸ валюта афëралари кундан кунга тус олиб бормоқда. Бу нарсага халқнинг саводсиз бўлаëтганлиги сабаб бўлаяпти. Бу нарса ҳозир билинмаëтган бўла¸ 10-15 йилдан кейин¸ битта мисол¸ Ўзбекистон ўзининг географик нуқтаи назаридан¸ википедияни очиб ўқисангизлар бой ҳисобланади. Чунки унинг гази¸ нефти бутун халқини боқишга етади. Лекин шунга қарамай бизнинг 7 миллионга яқин ишчи кучлари бировларнинг давлатида қул бўлиб ишлаб юрибди. Шу болаларнинг аксарияти ўзининг ватанида маълум бир соҳада ўқиб¸ янгиликлар яратиши мумккин бўлган болалар. Ҳаммаси демайман. Шу имкониятлар қўлдан бой берилаяпти. Халқнинг эркакларининг ярми қул бўлаяпти¸ қизларининг ярми шаҳарма шаҳар фоҳишалик билан шуғулланаяпти. Бу нарса жуда ëмон¸ дейди тошкентлик суҳбатдошимиз.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG