Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:46

Исроил халқаро текширувдан бош тортмоқда


Исроилнинг Ашдод портидаги ҳарбий кемалар навбатдаги ўлжага шай бўлиб турибди.
Исроилнинг Ашдод портидаги ҳарбий кемалар навбатдаги ўлжага шай бўлиб турибди.

Халқаро ҳамжамият¸ хусусан Ғарб ҳукуматлари Туркия-Исроил алоқаларини хавф остида қолдирган жорий можародан чиқиш йўлларини изламоқда.


Туркия ҳукумати Исроилни ўтган ҳафта Ўрта ер денгизининг нейтрал ҳудудида рўй берган қонли ҳодиса юзасидан халқаро текширув ўтказишга оид халқаро ҳамжамият чақириқларини қабул қилишга ундади.

Жумладан¸ мамлакат Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли Исроил ҳукумати “Озодлик флотилияси”да рўй берган ҳодиса юзасидан халқаро текширув ўтказишга рухсат бермаса, Анқаранинг Тел-Авив билан алоқаларни яхшилаш масаласини муҳокама қилмаслигини билдирди.

- Исроил томони халқаро қўмита тузилиши ва қўмита вакилларида пайдо бўлган саволларга жавоб қайтаришга тайёр эканлигини кўрсата олса, муносабатларимиз ижобий йўналишда ривожланади, агар-да улар бу талабларнинг бажарилишини истамаса Туркия-Исроил муносабатларининг нормаллашуви тўғрисида гапирмасак ҳам бўлаверади, деди Аҳмад Довутўғли.

31 май куни “Озадлик флотилияси”да Исроил ҳарбийлари ўтказган рейд оқибатида тўққиз киши, жумладан Туркиянинг саккиз фуқароси нобуд бўлди. Тўққизинчи шахс ҳам АҚШ фуқаролигига эга бўлган туркдир.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун “Мовий Мармара” номли кемада юз берган қонли воқеа юзасидан халқаро мутахассислар гуруҳи текширув ўтказиш ва гуруҳга Янги Зеландия Бош вазири Жеффри Палмер бошчилик қилишини таклиф қилди.

Бироқ Исроилнинг БМТдаги элчиси Михаэл Оран ўз ҳукумати халқаро комиссия текширув ўтказишига рухсат бермаслигини айтди.
Михаэл Орен АҚШ телевидениеси берган интервьюсида Исроил ўз ҳарбийларини текшириш имконияти ва ҳуқуқига эга эканини таъкидлади. У шунингдек, фаластинликлар тарафдори бўлган тўққиз нафар фаол ўлдирилгани юзасидан Исроил узр сўрамаслигини қайд этди.

Кўпгина давлатлар фикрича, мазкур воқеа юзасидан ўтказиладиган текширувнинг ишончли бўлиши учун унда халқаро кузатувчилар иштироки зарурдир.

- Фикримизча, ўтган душанба куни Ғазо флотилияси билан рўй берган ҳодисалар юзасидан ишончли, тўлиқ ва шаффоф тергов ўтказилиши ўта муҳимдир. Мазкур жараёнга халқаро кузатувчилар ҳам жалб қилиниши лозим, деб биламиз, деди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Вилям Ҳейг якшанба куни Парижда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида.

Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер ҳам мазкур воқеа юзасидан халқаро текширув ўтказиш муҳимлигини урғулади.

-Ушбу воқеа юзасидан тўлақонли ва халқаро текширув ўтказиш исроиллик дўстларимиз манфаати учун хизмат қилади. Қандай жавоб бериш бу¸ албатта¸ уларнинг иши, бироқ фикримча АҚШ, Франция, БМТ ва британиялик дўстларимиз мазкур йўналишда яхши таклифларни ўртага ташламоқдалар, деди Франция Ташқи ишлар вазири.

Айни пайтда¸ Яқин Шарқ тинчлик жараёнидаги тўртлик аъзоси Россия, АҚШ, ЕИ ва БМТ вакилларининг мазкур масала юзасидан йиғин ўтказиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG