Линклар

АҚШда 3 киши авария қурбони бўлди


АҚШнинг Техас штатида газ қувури портлагани оқибатида 3 киши нобуд бўлди.

Расмийлар тахминига кўра, Даллас шаҳри жанубидаги ушбу портлаш ер қазиётган ишчилар газ қувурига тегиб кетгани оқибатида содир бўлган.

Воқеада жароҳатланган яна 6 нафар ишчи касалхонага ётқизилган.

Маҳаллий одамларга кўра, кучли портлаш овози 13 километр нарида ҳам эшитилган.
XS
SM
MD
LG