Линклар

Россия раҳбари экологияга эътибор қаратмоқда


Россия президенти Дмитрий Медведев ҳукуматга атроф-муҳит ҳимояси бўйича 20 йилга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берди.

Собиқ президент Владимир Путин даврида бу масалага эътибор суст бўлган. Ўтган ой Медведев ҳукуматни экологик масалаларга етарлича эътибор бераётганликда айблаган эди.

Медведев атроф-муҳит ҳимояси мактабларда ўқитилиши мажбурий бўлишини талаб қилди.

Сўнгги йилларда ноҳукумат ташкилотлар Россияда атроф-муҳит ҳимояси бўйича қонунлар суст бўлгани ва улар амалга тўлиқ тадбиқ этилмаслиги боис мамлакат экологиясига жиддий зарар етаётгани ҳақида хавотир билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG