Линклар

ЕИ молия вазирлари муҳим келишувга эришди


Европа Молия вазирлари қарзга ботган ҳукуматларга фавқулодда қарз бериш учун 440 миллион евро маблағга эга бўлган жамғарма тузиш ҳақидаги ҳужжатни имзоладилар.

Евроҳудуд молия вазирлари гуруҳига бошчилик қилаётган Люксембург бош вазири Жан-Клод Жанкер айрим аъзо давлатлар келишув мажбуриятларини бажариш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекиши кераклигини, аммо Германия ҳужжатни аллақачон имзолаганини айтди.

Жанкер тасдиқлаш жараёни, жумладан, кенгаш раисини тайинлаш ишлари бир неча кун ичида ниҳоясига етишини айтди.

Айни пайтда Люксембург бош вазири Эстония “Маастрих” келишуви талабларини бажаргани ва 2011 йил 1 январдан бошлаб евроҳудудга 17-аъзо бўлиб қўшилишини айтди.
XS
SM
MD
LG