Линклар

Туркия Исроилдан халқаро текширувни талаб қилмоқда


Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли, агар Исроил ҳукумати “Озодлик флотилияси”да рўй берган ҳодиса юзасидан халқаро текширув ўтказишга рухсат бермаса, ўзаро муносабатни нормаллаштириш ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини айтди.

- Агар Исроил халқаро текширув ўтказиш учун комиссия тузишга ва мазкур комиссия саволларига жавоб беришга рози бўлса, алоқаларимиз ижобий томонга ривожланади. Агар улар бу талабни рад қилишни давом эттирса, Туркия-Исроил алоқаларини нормаллаштириш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, деди Аҳмад Довутўғли.

Туркия ташқи ишлар вазирининг бу баёноти Истанбулда бошланган минтақавий хавфсизлик саммитидан ташқари Афғонистон ва покистонлик ҳамкасблари билан матбуот брифинги чоғида янгради.

Айни пайтда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фаластиндаги фракцияларни ярашишга чақирди.

Эрдўғон Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос етакчилигидаги Фатҳ ва Ғазо Секторини назорат қилаётган Ҳамас Исломий ҳаракати ўзаро ярашиши “шарт экани”ни таъкидлади.

8 июн куни Туркия бош вазирининг россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиши режаланган.
XS
SM
MD
LG