Линклар

logo-print

Ўзбекистон фуқароси Россияда полиомиелитдан ўлди


Свердловск областидаги “Роспотребнадзор" идорасига таяниб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, 25 май куни Уралга борган Ўзбекистон фуқароси Екатеринбург шаҳрида оламдан ўтган.

Ўткир полиомиелит касаллигидан ўлгани тахмин қилингани боис унинг барча анализи полиомиелит диагностикаси бўйича Москвадаги Миллий марказ лабораториясига жўнатилган.

Марҳум билан мулоқотда бўлганлар полиомиелитга қарши эмланган.

Айни пайтда “Роспотребнадзор” матбуот вакили Любов Воропаевага кўра москвалик мутахассислар ўзбекистонлик эркак полиомиелит касаллигидан ўлгани ҳақидаги тахмин тўғри эканини тасдиқлаган.
XS
SM
MD
LG