Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:15

Кредит карта ўғриларига нисбатан жиноят иши очилди



Апрел ойида Смоленскдаги авиаҳалокатдан нобуд бўлган Полша фуқароси пластик карточкасидан пул ўғирлаганликда гумонланган россиялик тўрт ҳарбийга нисбатан жиноят иши очилди.

Россия прокуратураси терговчиси Владимир Маркиннинг билдиришича, гумонланаётганлар ҳалокат жойидаги ўраб олинган худуд ичида бўлган ҳарбий хизматчилардир ва уларга нисбатан ўғирлик бўйича жиноят иши қўзғатилган.

- Гумонланаётганларнинг бари қилган ишларига иқрор бўлишди ва тергов гуруҳи билан ҳамкорлик қилмоқда, деди Маркин.

Аввалроқ, Полша прокуратураси авиаҳалокат қурбони бўлган поляк фуқароси пластик карточкасидан 11 марта пул чиқариб олингани ҳақда билдирган эди.

Хабарларга кўра, Смоленскдаги авиаҳалокат қурбони бўлган Анджей Пшевозник кредит картидан жами 60 минг рубл, қарийб 2000 АҚШ доллари чиқариб олинган.
XS
SM
MD
LG