Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Россия Қирғизистон масаласида келишиб олди


Ўзбекистон ва Россия Қирғизистонда вазиятни барқарорлаштириш борасида ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириб борадилар.

Россия президентининг Қирғизистон билан муносабатларни ривожлантириш бўйича махсус вакили этиб тайинланган Владимир Рушайло сешанба куни шундай баëнот берди.

- Биз республикадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича ўз ҳаракатларимизни мувофиқлаштириш борасида келишиб олдик , деди душанба куни Тошкентга келган Владимир Рушайло.

Шунингдек Москва расмийси 27 июн куни Қирғизистонда ўтказиладиган янги конституция лойиҳаси бўйича референдумга Россия Марказий сайлов қўмитаси раиси Владимир Чуров бошчилигидаги кузатувчилар гуруҳининг келишини ҳам маълум қилди.

Россия президентининг Қирғизистондаги махсус вакили "Россельхозбанк " ва Қирғизистоннинг "Айылбанки” ўртасида 30 млн. доллар миқдоридаги фоизсиз кредит берилиши ҳақида шартнома ҳозирланаётганини гапириб ўтди.

- Россия Федерацияси ҳукуматининг Қирғизистонга ёрдам тариқасида 20 минг тонна дизел ёқилғи етказиб бериш ҳақидаги фармони тайёрланмоқда , деган Рушайло айни пайтда ўз ҳукумати Қирғизистонга кузги экин мавсумига мўлжалланган 1,5 минг тонна сараланган уруғлик ҳам етказиб беришини ваъда қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Москва Қирғизистонга аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар маблағ ажратган ва Бишкекка 43 тоннага яқин гуманитар ёрдам юки, дори-дармон ва тиббиëт ускуналарини етказиб берган. Ўзбекистон ҳам ўз қўшнисига дори-дармон, кийим-кечак, қурилиш материаллари, минерал ўғит, ун ва ёқилғи жўнатган.
XS
SM
MD
LG