Линклар

logo-print

Хавелга Кафка мукофоти берилди


Адабиёт бўйича нуфузли Франц Кафка мукофоти Чехия собиқ президенти Васлав Хавелга берилди.

Қароргоҳи Прага шаҳрида жойлашган Кафка жамғармаси дунё маданиятига ҳисса қўшган арбобларга ҳар йили 10 минг доллар миқдорида мукофот беради.

Хусусан, Франц Кафка мукофоти аввал америкалик ёзувчи Филип Рот, австриялик ёзувчи Элфрид Желинек ва британиялик драматург Гаролд Пинтерга берилган.

Васлав Хавел ўтган асрнинг 60-йилларида халқаро миқёсда тан олинган кўплаб пьеса ва романлар чоп этган.
XS
SM
MD
LG