Линклар

logo-print

Обама яна Мексика кўрфазига боради


АҚШ президенти Барак Обама Мексика кўрфазида денгиз тубида ёрилган қувурдан сувга сизиб чиқаётган катта миқдордаги нефтни тўхтатиш учун British Petroleum ширкати қандай чоралар кўраётгани билан яқиндан танишиш мақсадида келаси ҳафта яна Мексика кўрфазига боради.

Оқ Уй президент Обама икки кунлик сафари доирасида Миссисипи, Алабама ва Флорида штатларига ҳам боришини маълум қилди.

Сешанба куни British Petroleum ширкати ёрилган қувурдан денгизга сизиб чиқаётган нефтнинг кўп қисми тўхтатиб қолинаётганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG