Линклар

Халқаро Амнистия Эронни айблади


Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Халқаро Амнистия ташкилоти Эрон ҳукуматини барча диссидентларнинг оғзини юмишга ҳаракат қилаётганликда айблади.

Ташкилот чиқарган янги ҳисоботда Теҳрон ўз танқидчилари, жумладан, адвокатлар, олимлар, собиқ сиёсий маҳбуслар ва озчиликни ташкил этган этник ва диний гуруҳ вакилларига нисбатан ўлим жазоси, қийноқлар қўллаётгани ҳамда уларни озодликдан маҳрум қилаётгани билдирилган.

Халқаро Амнистия ҳисоботи Эронда зўравонликларга сабаб бўлган 12 июн кунги президентлик сайловининг бир йиллиги арафасида эълон қилинди.

Ўтган йили Маҳмуд Аҳмадийнажод қайта президент этиб сайланганидан кейин минглаб мухолифат аъзолари ва тарафдорлари ҳибсга олинди.

Ҳукумат сана муносабати билан норозилик акциялари уюштирилишига тоқат қилинмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG