Линклар

Покистонда НАТОга тегишли юклар ёқиб юборилди


Афғонистондаги хорижий кучларга мўлжалланган юкларни олиб кетаётган юк машиналари Покистон пойтахти Исломобод яқинида ҳужумга учради.

Покистон полицияси чоршанба куни эрта тонгда жангарилар томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида камида 2 одам нобуд бўлгани, 7 киши яраланганини билдирди.

Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги фотомухбири юк машиналари олиб кетаётган 20 га яқин контейнер Афғонистон чегарасига элтувчи катта йўлда ёнаётганининг гувоҳи бўлди.

Полиция зобити Тарир Алам 2 автомобил ва 6 та мотоциклда келган ҳужумчиларни “террорчилар”, дея атади.
XS
SM
MD
LG