Линклар

Афғонистонда НАТОнинг яна 2 аскари ўлди


НАТО расмийлари 8 июн куни йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида Афғонистондаги халқаро тинчликпарвар кучларнинг икки аскари нобуд бўлганини билдирди.

Бир кун олдин Афғонистон бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда етти нафар америкалик, бир француз ва икки нафар австралиялик аскар, жами 10 нафар ҳарбий нобуд бўлган эди.

Мустақил iCasualties.org сайти маълумотига кўра, бу билан жорий йил бошидан бери Афғонистонда ҳалок бўлган хорижлик ҳарбийлар сони 247 кишига етган.
XS
SM
MD
LG