Линклар

logo-print

Эронга қарши янги санкция масаласи овозга қўйилади


БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўз ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётган Эронга қарши янги санкциялар қўллаш ҳақидаги резолюция лойиҳасини бугун овозга қўяди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон янги санкциялар ҳар қачонгидан қатъий бўлишини айтди.

8 июн куни Вашингтонда сўзлаган Давлат департаменти матбуот котиби Филлип Кроулей Эрон бу йўлни ўзи танлаганини айтди.

- Бу йўлни АҚШ эмас, балки Эрон танлади. Эрон Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ҳақидаги шартномани имзолаган ва ўзи кўп йиллар давомида ядровий дастурини амалга оширмоқда. Эрон халқаро ҳамжамиятни ўз ядровий дастури тинч мақсадни кўзлаганига ишонтира олмади, деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.

Айни пайтда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод, агар резолюция лойиҳаси қабул қилинса, Эрон ўз ядровий дастури борасида музокара олиб бормаслиги ҳақида огоҳлантирди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан учтаси, яъни Туркия, Бразилия ва Ливан беш ой давомида ишлаб чиқилган мазкур резолюция лойиҳасини қўлламаслиги кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG