Линклар

logo-print

Қирғизистон муфтийси калтаклаб кетилди


Қирғизистон муфтийси вазифасини вақтинча бажараётган Суюн ҳожи Қулиев Бишкекда диний йиғилиш ўтказаётган пайтда калтакланганидан сўнг касалхонага ётқизилди.

Муфтий яқинларининг Озодликка айтишларича, 6 июн куни уламолар йиғилиши бўлаётган пайтда ўнга яқин шахс бостириб кириб, Суюн ҳожига ҳужум қилган.

Баданлари кўкарган муфтий мия чайқалиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Озодликка Қулиев расман шикоят аризаси билан мурожаат қилмагани учун воқеа тафсилоти маълум эмаслигини айтди.

Муфтият матбуот хизмати ҳужум қилган шахслар муфтийдан лавозимни бўшатиб қўйишни талаб қилганини айтди.

Аввалги муфтий Абдушукур ҳожи Норматов истеъфога чиққанидан кейин Суюн ҳожи Қулиев яқинда унинг ўрнига вақтинчалик муфтий этиб тайинланганди.
XS
SM
MD
LG