Линклар

Россияда Ўзбекистон фуқароси қотилликда айбланди


Санкт Петербург шаҳрида 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.

Санкт Петербург Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, у жорий йил 6 июн куни 33 ёшли ҳамюртини ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинган.

Хабарга кўра, тергов давомида спиртли ичимлик ичганидан кейин икки ўзбекистонлик ўртасида низо чиққани ва гумондор шахс ҳамюртига пичоқ билан зарба бергани аниқланган.

Ҳозирда ҳибсда сақланаётган бу шахсга Россия жиноят кодексининг 105-моддасининг 1-қисми, яъни қотиллик содир этганлик айби қўйилмоқда.
XS
SM
MD
LG