Линклар

logo-print

Покистонда зўравонликлар кескин равишда ортди


Афғонистондаги халқаро кучларга мўлжалланган юкларни олиб кетаётган машиналар карвони Покистон пойтахти Исломобод яқинида жанггарилар ҳужумига учради.

Покистон полициясининг билдиришича, 10дан зиёд жанггари Исломобод яқинидаги йўлда машиналар карвонига ҳужум қилган. Оқибатда етти киши нобуд бўлган, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган. Жанггарилар ўндан зиёд юк машинасига ўт қўйган ва воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Бу Исломобод яқинида НАТОга тегишли юкларга қилинаётган биринчи ҳужумдир.

Покистоннинг Моҳманд вилоятида ҳам 20дан ортиқ жангари полиция назорат пунктига жуҳум уюштирди. Расмийларнинг билдиришича, мазкур ҳужумда хавфсизлик кучларининг икки вакили ва камида олти нафар жанггари нобуд бўлди.

Сешанба куни эса жанггарилар Ўрақзой туманида яна бир полиция участкасига ҳужум қилди. Хабарларга кўра, полиция ходимлари ва жанггарилар ўртасида рўй берган отишма оқибатида олти ҳарбий ва 30га яқин жанггари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG