Линклар

Обама Вашингтонда Маҳмуд Аббосни қабул қилади


АҚШ президенти Барак Обама бугун Вашингтонда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Хабарларга кўра, Обама ва Аббос учрашуви чоғида Яқин Шарқ тинчлик жараёнига оид масалалар¸ ҳамда 31 май куни Ғазога инсонпарвалик ёрдами олиб кетаётган “Озодлик флотилияси”да рўй берган қонли воқеалар муҳокама қилинади.

Исроил хавфсизлик кучларининг “Озодлик флотилияси”да ўтказган рейди оқибатида Фаластин фаолларидан тўққиз киши нобуд бўлди, ўнлаб киши тан жароҳати олди.

Халқаро ҳамжамият, жумладан расмий Вашингтон Исроил ҳукуматини халқаро сувларда рўй берган мазкур воқеа юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG