Линклар

Нидерландияда парламент сайлови бўлиб ўтмоқда


Парламентдаги ўринлар учун жами 18та партия вакиллари ўзаро кураш олиб бормоқдалар. Бироқ ўтказилган сўнгги сўров натижаларига кўра, ҳеч бир партия парламентда кўпчилик мақомини қўлга киритишга муваффақ бўла олмайди.

Христиан-демократик партияси раҳбари, мамлакат Бош вазири Ян Питер Балкененде ўз партияси сайловолди кампанияси давомида асосан иқтисодий масалалар кўтарганини таъкидлади.

- Одамларнинг¸ асосан¸ молиявий бўҳрон ҳақида гапираётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Улар ишсизлик ҳақида ҳам кўп гапирмоқдалар ва шунинг учун ҳам ушбу масалалар сайловолди кампаниясининг диққат-марказида бўлди. Иммиграция ва интеграция масалалари ҳам кун тартибига киритилди, бироқ кўриб турганингиздек асосий диққат-эътибор молиявий ва иқтисодий муаммоларга қаратилмоқда, деди Нидерландия Бош вазири.

Айни пайтда ўнг-марказ Либерал партиясининг парламентдаги энг кўп ўринни қўлга киритиши кутилмоқда. Исломни таҳқирловчи фикрлари билан танилган ҳолландиялик сиёсатчи Герт Вилдерс етакчилигидаги Нидерландия Озод партияси вакилларининг ҳам яхши натижага эришиши тахмин қилинмоқда.


XS
SM
MD
LG