Линклар

logo-print

Россия ҳукумати ароқ нархини оширмоқчи


Россия ҳукумати мамлакатдаги ичкиликбозлик билан курашиш мақсадида 2013 йилга қадар ароқ нархини икки баробарга ошириш ниятида эканини маълум қилди.

Россия Молия вазири ўринбосари Сергей Шаталов “ароқ арзон бўлмаслиги шарт, зотан бу кунига истеъмол қилинадиган ичимлик эмас”, дея таъкидлади.

Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига мувофиқ 2011 йилдан бошлаб ярим литр ароқ нархи 120 рубл, 2012 йилда 160 рубл¸ 2013 йилда эса 200 рубл атрофида қилиб белгиланади. Ҳозирги кунда Россияда ярим литр ароқ 89 рубл атрофида сотилмоқда.

Ўтган йил мамлакат президенти Дмитрий Медведев ҳукумат расмийларига ичкиликбозликка қарши кураш борасида жиддий чоралар ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берган эди. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир россиялик йилига ўртача 18 литр тоза алкогол истеъмол қилади.


XS
SM
MD
LG