Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:53

Тошкентда текшир-текшир - бойлар саросимада


Тошкент марказидаги қойилмақом қурилган ҳовли-виллалар нархи¸ айтилишича¸ қўрқув боис камида 30 фоиз арзонлаган.
Тошкент марказидаги қойилмақом қурилган ҳовли-виллалар нархи¸ айтилишича¸ қўрқув боис камида 30 фоиз арзонлаган.

Ўзбекистонда олигархларга нисбатан бошланган ҳужум ортидан навбат ўртача бойларга келган кўринади. Тошкентдан олинган маълумотларга кўра, шу кунларда пойтахтдаги бойларнинг пайтавасига қурт тушиб қолган - улар мол-мулкини рўйхатга олиш бошланган.


Тошкентдаги мустақил манбаларнинг Озодликка маълум қилишича, сўнгги бир ой ичида хориж автомобиллари ва данғиллама ҳовли-жойларнинг нархи кескин тушиб кетди.

Тошкентлик суҳбатдошларимизга кўра, ўзига тўқ шахсларнинг оммавий равишда машина ва уй-жойларини сотувга қўйгани нархларнинг арзонлашига сабаб бўлган.

Тошкентдаги машина бозорларидаги нархларни ўрганиш давомида аниқлашимизча, сал аввал тахминан 100 минг АҚШ доллари атрофида бўлган хориж машиналарини бугунги кунда 20-30 минг доллар атрофида харид қилиш мумкин.

Ёрқин ака: Prado 65 минг доллар эди. Яқинда ўша 65 минг долларлик машинани битта оғайнимиз 15 минг долларга олди.

Озодлик: Демак¸ шунчага арзонлаган. Нима учун?

- Ҳа. Арзонлашига сабаб, ҳозир гап бўлганку бойлар тўғрисида. Ўшанинг ҳисобига камайган-да. Бизнинг маҳаллада бойлар 10 фоиз, яъни бойлар 10 фоиз халққа нисбатан. Ҳаммаси савдодаги одамлар. Ҳозир уларни текшираяпти. Асосан катта харажатда бўлганлар текширилаяптида. Улар эса қўрққанидан машиналарини сотиб юбораяпти, дейди тошкентлик Ёрқин ака.

Тошкентлик Ғуломжон ака ҳам кейинги пайтда бойлар ўзларига тегишли хориж машиналарини сотаётганликларини айтади.

Ғуломжон ака: Иномаркаларнинг 30 минг доллардан ортиқ турадигани борку¸ ҳозир жуда арзон бўлиб кетган. Ҳозир шу иномаркаси борларни текшираëтган экан. Иномаркаси борлар машиналарини ҳатто Нексия¸ Матизларга алмаштираëтганлари бор, деб эшитдим. Олигархларни қисувга олаяпти-ю. Булар шунинг орқасидан бўлаётган ишларда. Jeep Prado умуман ярим нархига бўлиб кетган Сергелидаги машина бозорида.

Озодлик: Ўзи қанча эди Jeep Prado?

- У 20 минг доллардан тепасида турарди. Ҳозир 12-14 га олса бўлади. Jeep Prado Тошкентда пресстижний ҳисобланади. Олигархларни сиққандан кейин шунақа арзон бўлиб кетган. Бойлар ҳам қўлга тушиб қолгиси келмайдида. Бойларга ҳам қийин. Бойлар ҳам йиғлайди дейдику, дейди тошкентлик суҳбатдош.

Сўнгги бир-икки ой ичида Тошкентдаги данғиллама ҳовли-жойларнинг нархи ҳам 30 фоизга арзонлаганини айтади тошкентлик Шораҳмат ака.

- Центрларда¸ яхши жойларда кўп участкаларга продаëтся, деб ëзиб қўйибди. Ҳовлиларнинг нархи тушиб кетган олдингига нисбатан. Менимча¸ ярмига тушиб кетган.

Озодлик: Ярми деганингиз қанча?

- Ярми дегани илгари биз тарафларда қуруқ ернинг олти сўтиги 30 минг доллар эди. Ҳозир 30 мингга тайёр, кириб яшайдиган участкалар беради. Уй-жойлар у ëқ бу ëғи 30 фоизга тушган. Районига қараб ўзининг таннархидан 30 фоизга тушган. Чекка райондагилар унақа тушмаган. Чекка-чекка Рисовой деган жойлар борку Тошкентда. Ўша жойлар унчалик тушмаган. 10-15 фоиз фарқ қилаяпти. Марказдаги уйлар эса 30 фоизга тушган, дейди Тошкент шаҳрида яшовчи суҳбатдош.

Тошкентлик мустақил журналист Абдуманнон Холжўраев Озодлик билан суҳбатда олигархлар ортидан ўртача бойлар ҳам текширилаётганининг ҳақиқат эканлигини айтади.

- Ҳозир бойларни облава қилишаяптию. Облава боис бўлаëтган ишлар булар. Бойлар ҳақиқатан ҳам икки-уч баробар арзонига ҳовли-жойларини¸ машиналарини сотаяпти. Ҳозир икки хил текширув бўлаяпти. Бири очиқ-ойдин¸ қаттиқ олиб бориб текширишаяпти. Ким қармоққа илинган бўлса¸ ким эълон қилинган бўлса¸ очиқдан очиқ қаттиқ текшираяпти уларни. Лекин яна бир енг ичида текширув бўлаяптики¸ кейингиларни илинтириш масаласи. Юқоридан текшир-текшир бошлангандан кейин ундан пастки звенолар ҳокимияту¸ туман прокуратураларию ўшаларга қўл келди¸ баҳона топилдида. Улар пули бор, ўзига тўқлар бойларни текшираяпти энди.

Озодлик: Қай даражадаги бой одамлар текширилаяпти?

- Масалан Карвон бозор¸ Паркент бозор масаласини олганимизда¸ катта-катта валюта айланади бу ерда. Мана бу Алп Жамолга ўхшаган ëки мана бу Одилбой Миржалоловга ўхшаган катта бойларнику давно текшираяпти уларни. Лекин пастки табақадагилари сал¸ масалан бир хилларининг бир-иккита машинаси бор ëки иккита участкаси бор. Ҳозир ўшаларни ҳам текширишаяпти. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига бу қўл келди. Улар бир-икки сўм ундириш мақсадида озгина бойлиги борларни ҳам текширишга тушишган, дейди Абдуманнон Холжўраев.

Тошкентдаги ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирининг ходими Озодлик билан суҳбатда бойлар фаолияти текширувдан ўтказилаётгани ҳақидаги маълумотни маълум даражада тасдиқлади. Унга кўра, яқинда ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноий йўллар билан топилган даромадларни аниқлаш борасида қўшимча топшириқлар олишган.
XS
SM
MD
LG