Линклар

Путин Олимпиада хавфсизлиги таъминланишини ваъда қилди


Россия бош вазири Владимир Путин 2014 йилда Сочида бўладиган Қишки Олимпиада ўйинлари хавфсизлиги юқори даражада таъминланишини айтди.

Франциялик журналистлар билан суҳбат чоғида Путин хавфсизлик мақсадлари учун Россия ҳукумати етарли маблағ ажратишини таъкидлади.

Путин таҳдид ҳақида гапирмади. Аммо Қора денгиз соҳилидаги Сочи курорти Шимолий Кавказ минтақасига яқин жойлашган.

Жорий йил Россияда қатор террор ҳужумлари амалга оширилди. Жумладан, Москва метросида икки худкуш ўзини портлатгани оқибатида 40 киши нобуд бўлди, 120 нафари яраланди.
XS
SM
MD
LG