Линклар

Обама Маҳмуд Аббос билан учрашди


АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатлар Фаластинга 400 миллион доллар миқдорида инсонпарварлик ёрдами кўрсатишини эълон қилишини айтди.

Оқ Уйда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашуви чоғида Обама Яқин Шарқда юзага келган вазиятни “беқарор” дея баҳолади.

АҚШ раҳбари Исроилни Ғазо масаласига ечим топиш учун барча томон билан ишлашга чақирди.

Ўз навбатида, Аббос Исроил Ғазога қўллаётган қамалини назарда тутиб, Фаластин ҳалқига қарши жорий қилинган қамал бекор қилиниши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG