Линклар

Афғонистонда ўнлаб одам портлаш қурбони бўлди


Афғонистон расмийлари Қандаҳор вилоятида чоршанба куни содир бўлган портлаш оқибатида 39 киши нобуд бўлгани, 70 дан ортиғи яраланганини айтди.

Портлаш никоҳ тўйи бўлаётган пайтида юз берган.

Полиция портлаш автомобилга ўрнатилган қурилма ишга туширилгани оқибатида содир бўлганини тахмин қилмоқда.

АҚШ қуролли кучлари Бирлашган штаби бошлиғи¸ адмирал Майк Маллен қурбонлар яқинларига таъзия изҳор қилди.

Айни пайтда 9 июн куни Ҳелманд вилоятида жангарилар НАТОга қарашли ҳарбий вертолётни уриб туширгани оқибатида америкалик 4 аскар нобуд бўлди.

Бу билан сўнгги 9 кун ичида Афғонистонда ҳалок бўлган НАТО ҳарбийлари сони 29 кишига етди.

Якшанба кунидан бери Афғонистонда АҚШнинг 17 аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG