Линклар

logo-print

Ўзбек чегарачилари Қозоғистоннинг Арнасой қишлоғи йўлини ёпди


Бу ҳақда қишлоқ раҳбари Басимбек Халжигитов Озодликнинг қозоқ шўъбасига маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон чегарачилари Шардара-Жеттисай катта йўлини 7 июн куни ёпиб қўйган.

Бу йўлнинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудидан ўтади.

Ўзбекистон томони ўз хатти-ҳаракати сабабини айтмаган.

Ҳозирда Жанубий Қозоғистон областининг Шардара тумани расмийлари бу масалани ўзбекистонлик ҳамкасблари билан муҳокама қилмоқда.
XS
SM
MD
LG