Линклар

Россия миграция хизмати 100 нафар "нолегал"ни ушлади


Россиядаги ноқонуний фаолият учун муҳожирларга жарима миқдори оширилгандан бери уларни текшириш ҳам кучайган.

Россиядаги ноқонуний фаолият учун муҳожирларга жарима миқдори оширилгандан бери уларни текшириш ҳам кучайган.

Подольск шаҳри қурилишларидан бирида қўлга олинган 100 нафар муҳожир ишчининг камида ярми Ўзбекистон ва Тожикистондан келган ноқонуний муҳожир бўлиб чиқди. Россия идоралари уларни катта жаримага тортиш ëки ватанига бадарға қилишни режаламоқда.

Москва вилоятининг Подольск шаҳрида 100 нафарга яқин МДҲ мамлакатидан бўлган меҳнат муҳожирлари қўлга олинди. Москва вилояти Федерал миграция хизмати матбуот котиби Виталий Стрельцовнинг айтишича, асосан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан иборат қурувчилар зарурий ҳужжатларсиз ишлаëтган жойида қўлга олинган:

- Подольск тумани Миграция хизмати Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан биргаликда Подольск шаҳрининг янги қурилаётган микрорайони, аниқроғи ўша ердаги яшаш комплексларида, бугун 10 июн эрталабки соат 6 ларда текширув ўтказди. Текширув натижасида 100 га яқин чет эл фуқаролари қўлга олинди ва маҳаллий бўлимга келтирилди. Ушланган меҳнат муҳожирларининг ярмидан кўпида зарурий ҳужжатларнинг умуман йўқлиги аниқланди. Уларнинг шахслари аниқланмоқда, бармоқ излари олинмоқда. Қолган 50 ка яқин муҳожир ҳужжатларида ҳам камчиликлар топилди. Ҳозирда уларни ёллаган иш берувчининг шахси аниқланмоқда. Суд қарори билан уларни катта жарима тўловлари кутмоқда, деди Виталий Стрельцов Озодлик билан суҳбатда.

Озодлик: Қўлга олинган меҳнат муҳожирлари қаерда ва уларни жаримадан бошқа яна қандай чоралар кутмоқда?

- Қўлга олинганларни жарима тўловлари кутаëтган бўлса, баъзиларини эса Россиядан бадарға қилиш масаласи кўрилмоқда. Бир неча маротаба қўлга тушган шахсларгина бадарға қилинади.Шуни таъкидлаш жоизки, 2008 йилда мазкур қонунбузарликлар учун жарималар бир неча баробар оширилганда..

Озодлик:
800 минг рублгачами?

- Ҳа, айнан 800 минг рублгача, ноқонуний муҳожирлар сони камайиб бормоқда.Бу жарималар¸ асосан¸ майда тадбиркорларни ўз фаолиятини қонунийлаштаришга мажбур қилди. Йирик, пули кўп ташкилотлар учун 800 минг сўм нима деган гап...Шунинг учун ноқонуний меҳнат фаолияти асосан йирик корхоналарда учрамоқда.Шунинг учун ноқонуний фаолиятда биринчи ўринда иш берувчи маҳаллий тадбиркорлар айбдор деб ҳисоблайман, дейди Москва вилояти Федерал миграция хизмати матбуот котиби Виталий Стрельцов Озодлик билан мулоқотда.

Виталий Стрельцов шунингдек 9 июнда режа бўйича ўтказилган текширув натижасида Химки туманида ҳам 50 яқин асосан Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган ва ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган меҳнат муҳожири ушланганини айтиб ўтди. У оммавий ахборот воситаларида чиққан мазкур муҳожирлардан айримлари тан жароҳати олингани тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаганини билдирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG