Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:05

Аҳмадийнажод Хитойга сафар қилади


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод бугун Хитойга сафар қилади. Аҳмадийнажоднинг Пекинга сафари Хавфсизлик кенгаши Теҳронга нисбатан янги жазо чораларини киритганидан бир кун ўтиб амалга ошмоқда.

Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган Хитой Эронга қарши янги жазо чоралари қўлланилиши учун овоз берган эди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмийсига кўра, бу Эрон билан мулоқот тугаганини англатмайди.

- Хавсизлик кенгаши тарафидан қабул қилинган резолюция Эрон ядровий дастури муаммосининг дипломатик ечими учун эшиклар ёпилганини англатмайди. Биз халқаро ҳамжамиятнинг Эрон масаласини ҳал этишга қаратилган ҳар томонлама ҳаракатларини қўллаб- қувватлашда давом этамиз, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
XS
SM
MD
LG