Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:28

Британия Бош вазири Кобулга сафар қилмоқда


Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон бугун Афғонистонга ташриф буюрди. Лондон раҳбари Кобулда Ҳамид Карзай билан музокаралар ўтказди.

Бу Кэмероннинг Бош вазир лавозимида Кобулга илк сафаридир.

- Афғонистон муаммоси ташқи сиёсатимизда, миллий хавфсизликни таъминлашда муҳим масаладир, деди Кэмерон ташриф арафасида.

Афғонистондаги ҳарбийлари сони бўйича Британия АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Ҳозирда 9500 британ аскари бу давлатдаги ҳарбий амалиётларда қатнашмоқда.

Афғонистонда ҳарбий амалиётлар бошланган 2001 йилдан буён 300 британ ҳарбийси нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG