Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:46

Сребреница қотиллари умрбод қамалди



Ҳаагадаги халқаро трибунал Bосния сербларининг собиқ икки зобитини Сребреницада 1995 йилда мусулмонларни оммавий қатл этишда қатнашганликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

Яна тўрт нафар зобит собиқ Югославиядаги уруш даврида ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбли деб топилиб, беш йилдан 13 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Сребреницада 7000 мусулмоннинг қатл этилиши юзасидан ўтказилган маҳкамада 450дан зиёд одам гувоҳлик берди.
XS
SM
MD
LG