Линклар

Ироқда мевалар импорти таъқиқланди


Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Субҳи ал-Жумайли бундан кўзланган мақсад ироқлик фермерларни қўллаб-қууватлашдан иборат эканини айтди.

Ройтер ахборот агентлиги хабарига кўра, Ироққа мевалар асосан Иордания, Сурия ва Эрондан келтирилгани боис таъқиқдан айнан шу давлатлар энг кўп зарар кўради.

Вазирлик 2009 йилда фақат айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортини таъқиқлаган.

Аммо бу гал барча турдаги мева импорти таъқиқланди.
XS
SM
MD
LG