Линклар

logo-print

Покистонда 3 киши ракета ҳужумида ўлди


АҚШнинг одамсиз парвоз қиладиган учқичи Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида уюштирган ҳужум оқибатида камида 3 киши нобуд бўлди.

Покистон расмийларига кўра, самолётдан учирилган иккита ракета Мираншох шаҳри яқинида жойлашгани Норак қишлоғидаги жанггарилар жойлашгани тахмин қилинган уйни нишонга олган.

2008 йил августидан бери АҚШ ҳарбийлари амалга оширган 100 га яқин шу каби ҳужум оқибатида 900дан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG