Линклар

logo-print

Москва Теҳронга замонавий қурол сотади


Россия Ташқи ишлар вазирлиги БМТ томонидан Эронга қарши жорий қилинган янги санкциялар Москванинг Теҳронга “Ер-ҳаво” русумидаги ракеталар етказиб беришига таъсир этмаслигини айтди.

Тошкентда сўзлаган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров янги санкциялар Эрон билан фақат “ҳужум қуроллари соҳасида ҳамкорликни чеклаши”ни айтди.

Лавров ҳаво ҳужумидан мудофаа қилишда қўлланиладиган S-300 русумидаги қанотли ракеталар “таъқиқланган қуроллар рўйхатига кирмаслигини” айтди.

Вашингтонда АҚШ Давдат департаменти матбуот вакили Филлип Кроулей S-300 русумидаги ракеталар санкцияда таъқиқланган қуроллар рўйхатида йўқлигини тан олди.
XS
SM
MD
LG