Линклар

logo-print

Ўзбекистонга АҚШ делегацияси келади


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк бошчилигидаги делегация 17 – 18 июн кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти интернет сайтида эълон қилинди.

Делегация таркибида Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича Давлат котиби ёрдамчиси Майкл Познер ва Миллий хавфсизлик кенгаши директори Курт Донелли ҳам бор.

Давлат депармаменти мулозимлари ва Миллий хавфсизлик кенгаши расмийлари Тошкентда ҳукумат, фуқаролик жамияти ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан маслаҳат учрашувлари ўтказади.

Ўзбекистон-АҚШ ўртасидаги мана шундай илк сиёсий маслаҳат учрашуви ўтган йил 17 – 18 декабрда Вашингтонда бўлиб ўтган.

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Тошкентга келишидан олдин 14 – 16 июн кунлари Туркманистонда шундай учрашувлар ўтказади.
XS
SM
MD
LG