Линклар

Тошкентда ШҲТ саммити бошланади


11 июн куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 10-йиғилиши бошланади.

Икки кунлик саммитда Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади.

Учрашувда ШҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, дунёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш муаммолари, минтақа давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлаш, ташкилотга янги аъзолар қабул қилиш тартиби ва бошқа муҳим масалалар муҳокама этилиши режаланган.

ШҲТ саммитида Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ҳам иштирок этиши режаланган.

Саммитга меҳмон сифатида таклиф этилган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 10 июн куни Тошкентга келди.

Афғонистон раҳбарини Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Эслатиш жоизки Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йил 20 июнда тузилган.
XS
SM
MD
LG