Линклар

logo-print

Ўз тарихида илк бора Африка қитъаси - Жанубий Африка Республикасида ўтадиган би биринчиликнинг илк ўйинида мезбон ва Мексика миллий терма жамолари майдонга чиқди¸ уалрга ҳакамлик қилиш шарафи эса ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовга насиб қилди.



Бу футбол бўйича Африка қитъасида ўтаётган биринчи дунё чемпионатидир. Халқаро футбол федерациялари уюшмаси, FIFA президенти Сепп Блаттер бу чемпионат Африкани рағбатлантириши ва дунёга катта қувонч бағш этишига умид билдирди.

- Мен умид ҳақида гапирдим. Жаҳон кубоги мусобақаси дунёга нима беради? Ҳаяжонлар! Миллиард-миллиард одамга ҳаяжонлар бахш этади. Улар Африка қитъасида бўлаётган футбол ўйинларини ҳаяжон билан томоша қиладилар. Африка дунёдаги мана шундай улкан тадбирни ўтказаётганидан ғурурланса бўлади, деди Халқаро футбол федерациялари уюшмаси президенти Сепп Блаттер.

Жанубий Африка Республикаси президенти Жакоб Зума Жаҳон кубоги мусобақаларини мамлакат тарихидаги муҳим воқеа дея атади. Зума ўз мамлакатида илк бор футбол ўйини 150 йил олдин бўлгани ҳужжатларда қайд этилганини айтди.

- Кейп Таун шаҳридаги ҳозирги Green Point стадионида биринчи футбол ўйини 1862 йил 23 августда бўлиб ўтгани қайд этилганидан бери биз футбол тарихида узоқ йўлни босиб ўтдик, деди Жанубий Африка Республикаси президенти.

204 давлат миллий жамоалари ўртасида 2008 йил августида бошланган саралаш ўйинларида ғолиб бўлган 32 миллий терма жамоа 11 июндан 11 июлга қадар Жанубий Африка Республикаси стадионларида Жаҳон кубоги учун курашиш имкониятини қўлга киритган.

Улар ичида Жанубий Африка, Бразилия ва Испания миллий жамоаларининг кубок учун асосий даъвогар экани айтилмоқда. Спорт шарҳловчиларига кўра, собиқ жаҳон чемпионлар Англия, Аргентина, Германия, Голландия, Франция шунингдек, Жаҳон кубогининг ҳозирги соҳиби Италия терма жамоалари ҳам чемпион бўлиш учун бор маҳоратни ишга солади.

8 та гуруҳга бўлинган 32 та миллий жамоа кейинги босқичга ўтиш учун имкон қадар кўп очко тўплаб ўз гуруҳида биринчи ёки иккинчи ўринни эгаллашга ҳаракат қилади. Иккинчи босқичга 16та миллий жамоа ўтганда очколар ҳисобга олинмайди - улар мусобақани давом эттириш учун фақат ғалабани қўлга киритиши керак бўлади.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимида 90 мингдан ортиқ мухлиснинг қатнашиши кутилмоқда. Тантанали маросимда Жанубий Африка Республикасининг биринчи президенти¸ 91 яшар Нелсон Мандела ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG