Линклар

logo-print

Уссурийскда хавфли жиноятчилар йўқ қилинди



Россиянинг Уссурийск шаҳрида милиция ходимлари жонига қасд қилганликда гумон қилинган икки шахс хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилди.

Маълум бўлишича, тўрт кишидан иборат жиноятчилар гуруҳи Усурийскдаги кўп қаватли хонадонлардан бирига беркиниб олган.

Жиноятчилар хавфсизлик кучларининг таслим бўлиш таклифларини инкор қилиб милиция ходимларига қарата ўт очган. Рўй берган отишма чоғида икки жиноятчи ўлдирилган, икки нафари хавфсизлик кучларига таслим бўлган.

Сўнгги ҳафта давомида Россиянинг Приморск вилоятида милиция ходимларига қарши жами учта ҳужум содир этилди. Мазкур ҳужумлар оқибатида бир милициячи нобуд бўлган, уч нафари тан жароҳати олган. Терговчиларга кўра, милиция ходимларига қарши ҳужумлар битта гуруҳ вакиллари томонидан содир этилан.
XS
SM
MD
LG