Линклар

logo-print

Қандаҳорда кучли портлаш содир этилди



Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан тўққиз киши, жумладан аёллар ва ёш болалар нобуд бўлди.

Қандаҳор вилояти ҳокимлиги матбуот вакили Залмай Аëбий сўзларига кўра, Ҳелманд вилоятидан келаётган мини автобус Майванд туманида йўл четига ўрнатилган бомбага дуч кулган.

Мазкур портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.


XS
SM
MD
LG