Линклар

logo-print

Ўшда вазият қалтислигича қолмоқда


Қирғизистон муваққат ҳукумати жумага ўтар кечаси Ўшда фавқулодда ҳолат эълон қилиб шаҳарга ҳарбий кучлар ва бронетехника киритди.

Бунга пайшанбадан жумага ўтар кечаси ёшлар гуруҳлари ўртасида тўқнашувлар юз бергани сабаб бўлди.

Айни пайтда муваққат ҳукумат Ўш, Ўзган ва Қорасувда соат 20:00дан 06:00гача комментдантлик соати жорий қилди.

Хабарларга кўра, ёшлардан иборат бўлган гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар юз берганидан сўнг улар ойналарини синдириб дўконларни талон-тарож қилган, кўчада турган енгил машиналарни ёқиб, уйларга ўт қўйган. Тунда рўй берган зўравонликлар оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 17 киши нобуд бўлган, юздан отиқ шахс тан жароҳати олган. Ўш шаҳрининг турли туманларида эса ўқ овозлари эшитилмоқда.

Шундан сўнг тартиб ўрнатиш мақсадида шаҳарга хавфсизлик кучлари киритилган. Айтилишича, зўравонликларда мингга яқин одам қатнашган.

Ички ишлар вазирлиги тартибсизлик келтириб чиқаришга алоқадорликда гумон қилинган беш нафар шахсни қўлга олди.
XS
SM
MD
LG