Линклар

Ўзбек муҳожири аëлларни зўрлаб ўлдирганликда айбланмоқда



Санкт-Петербургда 33 яшар Ўзбекистон фуқароси Шерзод Зокиров 2008 йил давомида 3 нафар петербурглик аёлларни зўрлаб ўлдирганликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган Санкт-Петербург прокуратураси Тергов қўмитаси вакили Сергей Капитонов Зокиров билан бирга 20 ёшли Россия фуқароси Евгений Новожиловнинг ҳам жиноий жавобгарликка тортилганини айти:

- Шерзод 3 нафар аёлни зўрлаб ўлдирганликда айбланмоқда. Бу жиноятлардан бирида¸ олдин бир неча маротаба судланган 20 яшар Новожилов ҳам иштирок этган. Зокиров эса қолган иккита қотилликни ўзи содир этган. Петербургга иш излаб келган Шерзод Новожилов билан автосервисда бирга ишлаган. У ўғирланган мобил телефондан ахмоқларча бемалол фойдаланиб юрган ва айнан шу нарса унинг қўлга олинишига ëрдам берди, деди Санкт-Петербург прокуратураси Тергов қўмитаси матбуот вакили Сергей Капитонов.

Эндиликда Шерзод Зокиров ва унинг ҳамтовоғи Евгений Новожилов Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105,131, 132, 162 ва 158- моддаларининг бир қатор бандлари, яъни қотиллик, зўрлаш, талон-тарож, ўғирлик в бўйича жиноий жавобгарликка тортилди.

Прокуратура ходимига кўра¸ давлат айбловчиси суддан айбланувчиларга умрбод қамоқ жазосини тайинлашни талаб қилади.
XS
SM
MD
LG