Линклар

logo-print

Покистонда жанггарилар нишонга олинди


Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин қабилалар истиқомат қилувчи ҳудудда берилган ракета зарбалари оқибатида камида 13 киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, ракета зарбалари АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолётлари томонидан амалга оширилган. Хабарларга кўра, ўлдирилган шахслар орасида хорижий, жумладан араб давлатлари ва Марказий Осиё минтақасидан келган жанггарилар ҳам бўлган. Айтилишича, бугунги зарбаларда жанггариларнинг Афғонистон чегарасига яқин жойлашган ўқув маркази нишонга олинган.

Пайшанба куни ҳам Шимолий Вазиристонда амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида уч киши нобуд бўлгани¸ икки шахснинг тан жароҳати олгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG