Линклар

logo-print

Мексика кўрфазида нефт ҳамон сувга оқмоқда


АҚШ олимларининг янги ҳисоб-китобларига кўра, Мексика кўрфазида денгиз тубида ёрилган қувурдан кунига 40 минг баррел нефт сувга сизиб чиқмоқда.

Ўтган ой мустақил кузатувчилар ва British Petroleum ширкати вакиллари 20 апрел кунги авариядан сўнг ишдан чиққан қувурдан кунига 12-19 минг баррел нефт сувга оқиб кетаётганини маълум қилган эди.

British Petroleum ширкати сўнгги бир ярим ой давомида қувурни ёпиш борасида бир неча бор уриниб кўрди, бироқ бу уринишлар самара бермади.

3 июн куни ширкат мутахассислари ёрилган қувурга қўшимча мослама улаб сувга оқиб кетаётган нефтнинг анчагина қисмини йиғиб олишга муваффақ бўлди.

АҚШ қирғоқ қўриқчилари хизмати Марсиа МакНатт сўзларига кўра, янги қурилма ёрдамида чоршанба куни 16 минг баррел нефт йиғиб олинган.

Айни пайтда АҚШ ҳукумати расмийлари British Petroleum ширкати раҳбарларига мурожаат қилиб, 16 июн куни президент Барак Обама билан учрашишни таклиф қилдилар.
XS
SM
MD
LG