Линклар

Путин Франция сафарини якунлади


Россия Бош вазири Владимир Путин Францияга қилган икки кунлик сафарини ниҳоясига етказди.

Бугун Россия Бош вазири Франция президенти Николя Саркози билан учрашиб, икки давлат ҳамкорлигига оид муҳим масалалар, жумладан савдо-иқтисодий алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилди.

Жума куни Владимир Путин франциялик ҳамкасби Франсуа Фийон билан учрашиб, Россия-Франция ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик, хусусан Франция сармоясининг "Жанубий оқим" лойиҳасига жалб этилиши масаласи муҳокама этди.

Жума куни Владимир Путин, шунингдек Парижда Россия миллий кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиб, мамлакат собиқ президенти Жак Ширак билан учрашди.



XS
SM
MD
LG