Линклар

ШҲТ саммити ўз ишини давом эттирмоқда


Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг йиғини ўз ишини давом эттирмоқда.

Тошкент саммитида Россия, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари¸ шунингдек Ҳиндистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлари иштирок этмоқда.

Учрашувда ШҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, дунёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш муаммолари, минтақа давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлаш, ташкилотга янги аъзолар қабул қилиш тартиби ва бошқа муҳим масалалар муҳокама этилиши режаланган.

Саммитга меҳмон сифатида таклиф этилган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 10 июн куни Тошкентга келди.

Афғонистон раҳбарини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.


XS
SM
MD
LG