Линклар

Қирғизистон расмийлари Ўш шаҳрида тун нисбатан тинч ўтганини айтаётган бўлсалар-да, тонгда олинган илк хабарлар вазият барқарор эмаслигини кўрсатиб турибди. Ўш шаҳрининг бир қатор маҳаллалари ҳарбий кийимдаги одамлар томонидан ҳужумларга учраган.


18.20.
“Черемушки”мавзеидаги маҳаллалардан бирининг раиси Пўлат аканинг ахборот агентликларига билдиришича, унинг маҳалласида 30 га яқин одам ўлган ва 70га яқин киши яраланган. Унинг маҳалласи вайрон этилган ва ёқиб юборилган.

Ўш шаҳар мэрияси аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш комиссиясини ташкил этди. Ҳозирги кунда бу комиссия олдида турган энг долзарб муаммо аҳолини нон билан таъминлашдир. Хабарларга кўра, шаҳардаги битта новвойхона ишга тушган.

Ўш аэропорти йўналишида милиция махсус отряди ва шу атрофдаги қишлоқ аҳолиси ўртасида тўқнашув бўлаётгани айтилмоқда.


15.25.
Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева Россия ҳукуматига Ўш шаҳрига “учинчи кучлар”ни киритиши илтимоси билан мурожаат қилгани тўғрисида баёнот берди.

Бунга Ўшдаги вазиятнинг кескинлашиб бораётгани сабаб бўлган.

Роза Ўтунбаевага кўра, Россия ҳукумати кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирган. Айни пайтда Ўшга КХШТ ёки ШҲТ ҳарбий кучларидан қай бирини киритиш масаласи ўрганилмоқда.

Роза Ўтунбаева, шунингдек, тартибсизликлар собиқ президент Қ, Бакиевнинг содиқ мулозимлари томонидан амалга оширилганини, бундан мақсад “ҳокимиятга қайтиш ва бўлажак референдумга йўл қўмайслик” эканини айтиб ўтди.

Айни пайтда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўшдаги тартибсизликлар оқибатида камида 62 киши ҳалок бўлганини билдирди.

15.00.
Ўшнинг турли мавзеларида билакларига қора боғлоғич боғлаган одамлар маиший объектлар ва турар жой биноларини вайрон этмоқда. Уларнинг қўлида қурол, тўқмоқ ва темир арматуралар борлиги айтилмоқда.

Шаҳарнинг айрим мавзеларида электр таъминоти узилган. Айрим ахборот агентликлари хабарига кўра, Шайтепа, Ўнадир мавзелари ва эски автовокзал ҳудудидаги вазият кескинлигича қолмоқда.

11.00.
Ўш милициясига битта КАМАЗда қурол олиб келингани хабар қилинди.

10.30. Ўшдаги тартибсизликлар оқибатида 50 киши ўлди, 663 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот тарқатди.

9.30. Черемушки мавзеси, Калинин, Мажримтол, Жўпас, Шайтепа маҳаллаларига ҳарбюий киймдаги қуролланган одамлар БТРлар ёрдамида ҳужум қилишган. Маҳалларадаги уйлар ёндирилган, яраланган ва қурбон бўлганлар бор. Ҳукумат кучлари ёрдамга келмаган.

Озодлик радиосига телефон қилган ўшликлар Ўш ПЭС корхонаси олдида номаълум шахслар қурол тарқатаётгани ҳақида маълумот бердилар. Орадан кўп ўтмай Ўш ПЭС ташкилотидан узоқ бўлмаган Гагарин кўчасига ҳужум уюштирилди. Ҳукумат кучлари ёрдамга келмади.

9.00. Ўшда 11 июндан 12 июнга ўтар кечаси отишмалар бўлгани қайд этилган. Фурқат, Ўн адир мавзеларига ҳужумлар уюштирилган. Фурқат мавзесида уйларга ўт қўйилган. Фурқатликлар касалхоналардан бирида сақланаётган 12 ҳамқишлоқлари жасади бўйича экспертиза хулосаси берилишини талаб қилишмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG