Линклар

Санкт Петербургда ўзбеклар ва қирғизлар намойишга чиқдилар


Ўшдаги қонли тўқнашувлар Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларни тинч қолдиргани йўқ.. Қирғизистондаги яқинларидан олаётган хабарлардан даҳшатга тушган қирғизистонлик ўзбек ва қирғизлар, Санкт-Петербург шаҳрининг Кутузовская набережная кўчасида намойиш уюштирмоқчи эканликларини Озодликка билдирдилар.

11 июн кечки пайт Санкт-Петербургда 100 га яқин ўзбек ва қирғизлар тўпланиб 12 июн куни эрталабки 10 ларга Санкт-Петербургнинг камида 3 жойида митинг уюштиришни режалаштирган. Қўнғироқ қилган Шуҳратжоннинг айтишига кўра, Ўшда формадаги ниқобли одамлар қирғизу-ўзбекни бараварига отмоқда. Ўшлик Шуҳратжон Ўш шаҳрининг алангада экани қўшни шаҳарларга кўринаётгани ҳақида хабар қилди.

Намойишга тўпланаётганларнинг асосий талаби – Қирғизистонда бўлаётган хунрезликни тўхтатиш ва бу воқеаларга халқаро ташкилотлар эътиборини жалб қилиш.

Намойиш қатнашчилари Қирғизистоннинг Петербургдаги Консуллиги ва ўзбекистонликларнинг «Умид» ҳамюртлар жамияти биноси олдида тўпланиб, Санкт-Петербургдаги Россия Ташқи ишлар вазирлиги ваколатхонаси олдига юриш қиладилар.
XS
SM
MD
LG