Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:21

Ўшда хунрезликлар ҳануз давом этмоқда


Ўшда давом этаётган тартибсизликлар оқибатида, сўнги маълумотларга кўра, камида 62 киши нобуд бўлган, 700дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.

Қирғизистон расмийлари Ўш шаҳрида тун нисбатан тинч ўтганини айтаётган бўлсалар-да, тонгда олинган илк хабарларга кўра, вазият барқарор эмас ва шаҳарнинг турли туманларида ҳануз ўқ овозлари эшитилиб турибди ва кўплаб биноларга ўт қўйилган.

Гувоҳларнинг билдиришича, Ўш шаҳрининг бир қатор маҳаллалари ҳарбий кийимдаги одамлар томонидан ҳужумларга учраган.

Черемушки мавзеси, Калинин, Мажримтол, Жўпас, Шайтепа маҳаллаларига ҳарбий киймдаги қуролланган одамлар БТРлар ёрдамида ҳужум қилишган. Маҳалларадаги уйлар ёндирилган, яраланган ва қурбон бўлганлар бор. Ҳукумат кучларининг ёрдамга келмагани айтилмоқда.

Ўшда 11 июндан 12 июнга ўтар кечаси отишмалар бўлгани қайд этилган. Фурқат, Ўн адир мавзеларига ҳужумлар уюштирилган. Фурқат мавзесида уйларга ўт қўйилган. Фурқатликлар касалхоналардан бирида сақланаётган 12 ҳамқишлоқлари жасади бўйича экспертиза хулосаси берилишини талаб қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG