Линклар

Тошкентда ШҲТ саммити якунланди


11 июн куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги, ўнинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Даставвал ШҲТ саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. Унда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой президенти Ху Цзинтао, Россия президенти Дмитрий Медведев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Руслан Казакбаев иштирок этди.

Музокарада ШҲТ ва унинг органлари фаолиятини такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, терроризм, диний экстремизм ва айирмачиликка, наркотик моддалар ва қурол-яроқ контрабандасига, оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига қарши биргаликда курашиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, саммитда Қирғизистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган. Иштирокчилар Қирғизистонга зарур ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашга тайёрликларини билдирдилар.

XS
SM
MD
LG