Линклар

ҲРВ халқаро ҳамжамиятни Қирғизистон ҳукуматига ёрдам беришга чақирди


Ҳюман Райтч Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти халқаро ҳамжамиятни Қирғизистон ҳукуматига Ўшдаги вазиятни барқарорлаштиришга кўмаклашишга чақирди.

-Ўшдан расмий маълумот олишга имкон йўқ. Мисол учун AkiPress ахборот агентлиги жума куни соат 10 ёки 11лардан бошлаб маълумот бермай қўйди. Биз мобил телефонлари орқали олинаётган маълумотларга таянмоқдамиз. Турли миш-мишлар ҳам тарқалмоқда,-деди Ҳюман Райтч Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Андреа Берг.

Бундан бир оз аввал Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, иккинчи кун хунрезликлар давом этаётган Ўш шаҳрига “учинчи кучлар”ни киритишни сўради.

Ўшдан келаётган хабарларга кўра, у ердаги вазият ҳануз қалтислигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG